Lifestyle

Данияда “Самарқанд” ресторани очилди

Шунингдек, мамалакат пойтахтида "Бухоро" ресторани очилиши режалаштирилган.

Данияда “Самарқанд” ресторани очилди

 

Баҳор фаслининг гўзал айёми —  Навруз байрами арафасида Европа шимолида жойлашган Даниянинг Орхус шаҳрида ватандошларимиз томонидан очилган биринчи ўзбек умумий овқатланиш шохобчаси —  “Самарқанд” номли ресторан ўз фаолиятини бошлади.

 

Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.

 

Ватандошларимиз шу тариқа данияликлар ва мамлакат меҳмонларини нафақат Ўзбекистон ҳамда унинг миллий таомлари билан, балки юртимизнинг тобора шуҳрат қозонаётган ўзига хос гастрономия туризми билан ҳам таништирмоқда.

 

Маълумки, бугунги кунда Ўзбекистоннинг бой тарихи, маданияти, сайёҳлик ва иқтисодий  салоҳиятини жаҳон миқёсида кенг тарғиб этиш ишига хорижий мамлакатлардаги ватандошлар ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.

 

Рестораннинг ички деворлари ўзбек миллий ҳунармандчилик анъаналари услубида безатилгани меҳмонларга ўзгача кўтаринки кайфият бағишлайди, ишонч билан айтиш мумкинки, улар ўзларини худди Ўзбекистонда бўлиб тургандек ҳис этишади.

 

Ресторанда ишлатиладиган маҳсулотлар ҳалол ва покиза. Ошпаз ва ходимлар эса ватандошлар вакилларидан иборат.

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Данияда “Самарқанд” ресторани очилди | Zamon.uz