Самарқанд вилоятида ДХА ходими пора билан ушланди
У 12 минг долларга ҳужжат расмийлаштириб бермоқчи бўлган.

Самарқанд вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Иштихон тумани ДХА катта мутахассиси пора билан ушланди.
Ходим ўз хизмат воколатидан фойдаланган ҳолда Каттақўрғон туманида яшовчи фуқаро билан жиноий тил бириктириб, тумандаги МЧЖга тегишли бўлган ер майдони ҳудудида тикувчилик хамда пишириқ ишлаб чиқариш цехлари қуриш учун ҳужжатларни расмийлаштириб бермоқчи бўлган. Бунинг учун фуқародан 12 минг АҚШ доллари доллари талаб қилиб, келишилган маблағдан 6 мингини пора тариқасида олаётган вақтида жиноят устида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.








