Жамият

Самарқандда тендер савдоларидан 578 миллион 893 минг сўм тежаб қолинган

Бу кўрсаткич 81 та объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ўрганилганда маълум бўлди.

Самарқандда тендер савдоларидан 578 миллион 893 минг сўм тежаб қолинган

 

Самарқанд вилояти бўйича тендер савдоларига эълонга берилган 81 та объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ўрганилганда, дастурга киритилган 40 та умумтаълим мактабларининг лойиҳа-смета ҳужжатларидан 211 млн. 779 минг сўм, 20 та мактабгача таълим ташкилотларининг лойиҳа-смета ҳужжатларидан 126 млн. 555 минг сўм, 13 та ирригация ва мелиорация объектларидан 240 млн. 559 минг сўм, жами 578 млн. 893 минг сўм иқтисод қилинган.

 

Бу ҳақида Самарқанд вилоят прокурори Жаҳонгир Ҳотамов халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтмишинчи сессиясида маълум қилди.

 

Бундан ташқари, Пайариқ туманидаги 59-сонли умумтаълим мактабини реконструкция қилиш бўйича “Сам кадастр” МЧЖ томонидан 1 млрд. 420,4 млн. сўмга ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларида ораёпма плиталар сони ошириб кўрсатилиши натижасида объект қиймати сунъий равишда 119,7 млн. сўмга ошириб кўрсатилганлиги аниқланган.

 

Ургут туманидаги 121-мактабнинг фасад қисми сувоқ ишларида 145 млн. сўм, 81-мактабда нархларни ошириб кўрсатиш орқали 47 млн. сўм ва Каттақўрғон шаҳридаги 11-мактабни реконструкция қилиш объекти сметасида материал харажатларига 206 млн. сўм ортиқча кўрсатилганлиги аниқланиб, ушбу ҳолатлар юзасидан Ургут туман ва Каттақўрғон шаҳар прокуратуралари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Лойиҳа-смета ҳужжатларига масъулларнинг жавобгарлик масаласи Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан кўриб чиқилмоқда ҳамда Пайариқ туманидаги 59-мактаб ва Каттақўрғон шаҳридаги 11-мактабни тендер савдоларидан қайтариб, лойиҳа-смета ҳужжатларини тўғрилаб, қайтадан эълонга бериш чоралари кўрилмоқда, дейди вилоят прокурори Жаҳонгир Ҳотамов.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Самарқандда тендер савдоларидан 578 миллион 893 минг сўм тежаб қолинган | Zamon.uz