Жаҳон

Санкциялар туфайли электромобиллар нархи “кўтарилиб” кетди

Бунга никелнинг баҳоси қимматлашгани сабаб бўлган.

Санкциялар туфайли электромобиллар нархи “кўтарилиб” кетди

 

Дунёдаги геосиёсий вазият ва санкциялар сиёсати ортидан дунёда электромобиллар нархи қимматлашди. Бу ҳақда автомобиллар тўғрисидаги Edmunds нашри маълум қилди.

 

Электромобиллар аккумуляторининг асосий компоненти бўлган никель нархи жаҳон бозорида уч баробарга қимматлашган. Дунёда ушбу металл ишлаб чиқариш бўйича учинчи ўринда турадиган Россияга қарши санкциялар етказиб беришда катта муаммоларни вужудга келтирган.

 

Февраль охирида никелнинг тоннаси 30 минг долларни ташкил этган бўлса, мартнинг бошида унинг қиймати 100 минг доллардан ошди. Лондон металлар биржасида ҳатто никель савдоси тўхтатиб қўйилди.

 

Edmunds’нинг ёзишича, электрон автомобилларнинг нархи ўртача 1500-2000 долларга қимматлаган. Хусусан, Tesla’нинг баҳоси 5-10 фоизга кўтарилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЖСТ санкциялар ортидан энг қашшоқ давлатларда очлик билан боғлиқ исёнлар содир бўлиши хавфидан огоҳлантирганди. 

Ҳиндистонда Арнаб циклони: қурбонлар бор

Ҳиндистонда Арнаб циклони: қурбонлар бор

Мамлакатнинг шарқий соҳилида циклон ортидан электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Европа Иттифоқи ёқилғи танқислигига тайёрланмоқда: ҳарбий захиралардан фойдаланилиши мумкин

Европа Иттифоқи ёқилғи танқислигига тайёрланмоқда: ҳарбий захиралардан фойдаланилиши мумкин

Еврокомиссар Андриус Кубилюс инқироз шароитида ёқилғи ишлаб чиқаришни тез ошириш ва зарур захираларни шакллантириш муҳимлигини таъкидлади.

АҚШда ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди: у “энг хавфли жиноятчилар” қаторига киритилди

АҚШда ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди: у “энг хавфли жиноятчилар” қаторига киритилди

Маълумотларга кўра, у аввал ҳам ҳужум ва талончилик билан боғлиқ айбловлар бўйича судланган.

Шимолий Корея 10 га яқин баллистик ракета учирди: Жанубий Корея ҳарбийлари баёнот берди

Шимолий Корея 10 га яқин баллистик ракета учирди: Жанубий Корея ҳарбийлари баёнот берди

Бу Пхеняннинг октябрь ойидаги учинчи ракета учириши бўлди.

Саудия Арабистони Туркияга ўз ҳудудида ҳарбий база қуришни таклиф қилди — Hurriyet

Саудия Арабистони Туркияга ўз ҳудудида ҳарбий база қуришни таклиф қилди — Hurriyet

Бу база Туркиянинг Қатардаги ҳарбий иншоотига ўхшаш бўлиши мумкин.

Бутун Испания мотамда: мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди

Бутун Испания мотамда: мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди

Поездлар тўқнашувига темир йўл сигнализация тизимидаги носозлик сабаб бўлган бўлиши мумкин.

АҚШ Эронга қарши янги зарбаларга тайёрланмоқда — WSJ

АҚШ Эронга қарши янги зарбаларга тайёрланмоқда — WSJ

Янги ҳарбий кампания Теҳроннинг ҳарбий салоҳиятини заифлаштириш ва уни музокараларга қайтаришга қаратилиши мумкин.

Қора денгиз хавфсизлиги бўйича келишув: Болгария, Руминия ва Туркия ҳамкорликни кучайтиради

Қора денгиз хавфсизлиги бўйича келишув: Болгария, Руминия ва Туркия ҳамкорликни кучайтиради

Томонлар кемалар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун уч томонлама мувофиқлаштириш механизмини яратишга келишиб олди.