Ўзбекистон

Туркия – Ўзбекистон: қардошлик ришталарига асосланган абадий дўстлик ва ҳамкорлик

Бугун Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған Ўзбекистонга келади.

Туркия – Ўзбекистон: қардошлик ришталарига асосланган абадий дўстлик ва ҳамкорлик

 

Режеп Таййип Эрдоған, Туркия Республикаси Президенти:

— Туркия ва Ўзбекистон ўртасида биз “қардошлик ришталарига асосланган стратегик шериклик” деб таърифлаган алоқаларимиз ўзаро ишонч муҳитида ҳар соҳада тобора чуқур илдиз отиб ривожланмоқда. Икки мамлакат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллигини 2022 йил 4 март куни нишонладик.

Узоқ давом этган соғинч ва айрилиқдан кейин ўз давлатига ва байроғига эга бўлган Ўзбекистон мустақиллигини тан олган илк давлат бўлганимиздан фахрланамиз. Тошкент шаҳрида биринчи элчихона Туркия томонидан очилганида Совет Иттифоқи даврида Ташқи ишлар вазирлиги жойлашган бинонинг Туркия элчихонасига берилганлигини Ўзбекистоннинг ҳам Туркияга алоҳида меҳрининг бир нишонаси деб биламиз.

Тарихий Ипак йўлининг бардавом бўлишига ғамхўрлик қилиб, халқаро савдо ва маданий ҳамкорликнинг рав- нақ топишига улкан ҳисса қўшган Ота юртимиз Ўзбекистон давлати  кўҳна Туркистон заминида барпо бўлиб, жаҳон тамаддунининг шаклланишини белгилаб берган бой сиёсий, иқтисодий ва маданий тажрибага эгадир.

Нафақат турк-ислом цивилизацияси, балки бутун инсониятнинг муштарак маданий хазинасига ҳам беқиёс да- ражада ҳисса қўшган Имом Бухорий, Ал-Хоразмий, Ал-Беруний, Мирзо Улуғбек, Али Қушчи, Алишер Навоий каби буюк мутафаккир ва алломалар қолдирган асарлар бизни бир-биримизга яқинлаштирадиган умумий меросий бойлигимиздир.

Ўзбекистон чуқур тарихий ўтмиши ва давлатчилик анъаналари, Марка- зий Осиё аҳолисининг қарийб ярмини ташкил этувчи 34 миллиондан ортиқ ёш ва динамик аҳолиси, Осиё қитъасининг юрагида жойлашганлиги, бой табиий ресурслари ва баракотли замини билан ўз минтақасида ва ундан ташқарида етакчи бўлишга қодир давлатдир.

Ўзбекистонда “Янги Ўзбекистон” ва “Учинчи Ренессанс” концепцияларида ўз ифодасини топган, азиз биродарим Президент Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг оқилона йўлбошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар сиёсати нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Марказий Осиёда ҳайрат билан кузатиб борилмоқда.

Биз Ўзбекистоннинг Афғонистондаги инсоний фожиалар асоратларини камайтиришда ўз зиммасига олган етакчилик ролини юқори баҳолаймиз. Биз Термиз шаҳрининг Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамларини етказишда барча халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ учун логистика марказига айланганини қўллаб-қувватлай- миз. Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда ва ундан ташқарида яратмоқчи бўлган фаровонлик ва барқарорлик камари доирасида илгари сурган ўзаро боғ- лиқлик концепциясига биз ҳам катта баҳо берганимизни алоҳида таъкидлашни истайман.

Президент Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг 2017 йилда Туркияга қилган ташрифлари билан стратегик шериклик даражасига кўтарилган му- носабатларимиз 2020 йилда ўтказил- ган Олий даражадаги Стратегик Ҳам- корлик Кенгаши йиғилиши билан яна бир поғонага кўтарилди.

Ўзбекистонга 2022 йил 29-30 март кунлари амалга оширадиган давлат ташрифимиз доирасида Олий даража- даги Стратегик Ҳамкорлик Кенгашининг иккинчи йиғилишини ўтказиб, икки қар- дош давлат ўртасидаги алоқаларнинг янада юқори босқичга кўтарилишига муҳим ҳисса қўшишимизга ишонаман.

Музокараларимиз доирасида икки то- монлама ҳамкорлигимизни энергети- кадан қишлоқ хўжалигигача, саноатдан маданиятгача, ёшлар масалаларидан атроф-муҳит масалаларигача бўл- ган кўплаб соҳада сиёсий, иқтисодий, ҳарбий ва ижтимоий жиҳатларини му- ҳокама қиламиз, имзолайдиган икки томонлама шартномалар билан эса алоқаларимизнинг ҳуқуқий заминини янада мустаҳкамлаб оламиз.

Фуқароларимизни ҳозирги қайта юк- салиш даврида Ўзбекистонни келиб кўришга, бу давлатга сармоя киритишга ва бу давлат билан муносабатларимиз- нинг ҳар соҳада ривожлантирилишига ўз ҳиссаларини қўшишга чақирмоқда- миз. Тадбиркорларимиз томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳалар бизни фахрлантириши би- лан бирга ўзаро савдо айланмасини ҳаракатлантирувчи куч ҳамдир.

Дарҳақиқат, 2017 йилдан буён сиёсий соҳада жадаллик билан таш- ланган қадамлар қисқа вақт ичида савдо ва сармоя соҳасида ҳам ўз ифо- дасини топди. Биз ўзаро савдо ҳажмини 5 миллиард долларлик маррага етка- зиш сари қатъий одимларимизни таш- ламоқдамиз. Бутун жаҳонни ўз домига олган пандемиянинг салбий оқибатла- ри энг кучли сезилган 2020 йилни мус- бат кўрсаткичлар билан якунлаган икки давлатнинг савдо ҳажми 2021 йилда 3,6 миллиард доллардан ошиб кетди.

Қолаверса, импорт ва экспорт кўр- саткичларининг бир-бирига жуда яқин бўлиши ҳам савдо алоқаларимизнинг бир-бирини тўлдирувчи ва қўллаб- қувватловчи моҳиятда эканлигини кўрсатади. 2022 йилда ҳам икки то- монлама савдо айланмасида рекорд натижаларга эришишимизга тўлиқ ишонаман.

Туркия “Осиё асри”да бу қади- мий қитъа билан алоқаларини “Яна Осиё” шиори остида кенг қамровда олиб бораётган ҳозирги даврда биз қардош Ўзбекистон билан муноса- батларни ҳар соҳада чуқурлашти- риш сиёсатини кўпроқ ўртамиздаги азалий ришталар ва умумий тарих елкаларимизга юклаган масъулият, деб биламиз.

Қардош Ўзбекистон билан келажагимизни биргаликда қуриш йўлидаги саъй-ҳаракатларимиз бутун инсониятга фаровонлик келтириши- га ишонамиз. Ўзаро ҳурмат ва ишонч асосида чуқурлашиб бораётган ҳам- корлигимиз бундан кейин ҳам шундай жадал суръатлар билан ривожланиб боришини тилаган ҳолда, халқим номидан ўзбек биродарларимизга энг самимий салом ва эҳтиромларимни изҳор этаман.

custom img

Тошкент халқаро молия маркази: Ўзбекистоннинг глобал иқтисодиётга интеграциясида янги босқич

Саида Мирзиёева "Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида"ги Конституциявий қонуннинг имзоланганини жорий йилнинг энг муҳим иқтисодий янгиликларидан бири деб баҳолади.

custom img

Навоийда 3 киши Зарафшон дарёсига чўкиб кетди

Ҳодиса 8 июль куни содир бўлган. Фуқароларнинг жасади 10 июль куни топилди.

custom img

Маданият вазирлиги ва Кинематография агентлиги раҳбариятида ўзгаришлар бўлди

Маданият вазирининг тўрт нафар ўринбосари лавозимидан озод этилиб, янгилари тайинланди. Ҳасан Салиҳов Президентнинг маданият бўйича вакили бўлди.

custom img

Тошкентда халқаро университетлар шаҳарчаси ташкил этилади

Шаҳарчада нуфузли хорижий олий таълим муассасалари филиалларини очиш, замонавий кампуслар ва талабалар турар жойларини барпо этиш режалаштирилган.

custom img

Собиқ мактаб директори Гулираъно Қосимова суд қарори билан лавозимига тикланди

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро суди иш берувчининг ходимни ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруғини ғайриқонуний деб топди.

custom img

Ўзбекистонда 2030 йилгача камида 5 та олийгоҳ дунёнинг энг яхши 500 та университети қаторига киритилади

100 та олийгоҳ таълим дастурини халқаро аккредитациядан ўтказиш ҳамда камида 150 та техникумда халқаро таълим дастурларини жорий этиш режалаштирилган.

custom img

Саида Мирзиёева Дилнозахон Каттахановани янги лавозими билан табриклади

Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, зўравонликнинг олдини олиш ва оғир ҳаётий вазиятдаги аёлларни қўллаб-қувватлаш устувор вазифалар бўлиши кераклиги таъкидланди.

custom img

Туризмни фильмлар орқали тарғиб қилиш: “Film in Uzbekistan” платформаси яратилади

Энди Ўзбекистонда фильм суратга олган хорижий кинокомпанияларга харажатларнинг 25 фоизигача қоплаб берилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Туркия – Ўзбекистон: қардошлик ришталарига асосланган абадий дўстлик ва ҳамкорлик