"Пахтакор" метро бекатида поезд тўхтаб қолди
Мазкур ҳолат юзасидан "Тошкент метрополитени" ДУК изоҳ берди.

Қайд этилишича, бугун соат 9:30 атрофида "Пахтакор" метро бекатида 15-сонли ҳаракат таркибида машинист томонидан носозлик аниқланган. Хавфсизлик чораларини кўриш мақсадида, йўловчилар вагондан туширилган.
Шунингдек, кейинги 18-сонли маршрут ҳам йўловчиларни ушбу бекатда тушириб, 15-электропоездни техник кўрикдан ўтказиш учун депо томонга ҳаракатланишида кўмаклашган. Соат 9:37 дан бошлаб поездлар ҳаракати доимий жадвал асосида амалга оширилмоқда.







