Жамият

“Бобо, улар сизни нега урди?“

Ҳақини талаб қилган журналист набираси билан "электросет"дан суриб чиқарилди.

“Бобо, улар сизни нега урди?“

 

    7 апрель куни "Маҳалла" телерадиоканали шарҳловчиси, журналист Тўлқин Ёрқуловнинг қўл телефонига Янгиҳаёт туман ЭТК дан 9 546 сўм, 64 тийин қарздорлиги боис хонадони электр токидан узиб қўйилгани ҳақида СМС келади. Фуқаро бундан ҳайратланади. Чунки у 2021 йилнинг август ойида олдиндан тўлов асосида 10 435 киловаттгача пулини олдиндан тўлаб қўйган.

Тўлов қоғози (квитанция)ни ўша пайтда Сергели туман ЭТК ходимлари ўзлари ёзиб берган ва фуқаро уни банкка тўлаган. Яъни ҳали ҳисоби бўйича хонадони тармоқдан узилмаслиги керак бўлган. Бироқ фуқаро қарз қилиб қўйилган. 

 

"Набирам билан Янгиҳаёт туман ЭТКга аниқлик киритиш учун бордим. Улар мени Сергели ТEТК га боришим ва уйимдаги ҳисобдон кўрсаткичини олиб келишим, шунда ҳам мен қарзимни тўлаганимдан сўнггина чироқ ёнишини айтишди. Мен бу аниқ эмаслигини, мен 10 435 киловаттгача олдиндан тўлов қилиб қўйганим, яхшилаб текшириб, чироқни ёқишларини сўрадим. Чунки мен ёғоч уйда яшайман. Ҳамма нарса электр билан боғлиқ. Уларга ўзимни журналистлигимни айтиб, гувоҳномамни кўрсатдим ва диктофон тутдим. Улар мени неварам билан бинодан туртиб-туртиб ташқарига чиқариб ташлашди. Бу ҳам етмагандек эшикни ичкаридан ёпиб олишди. Йўлда келаётсак набирам: “Бобо, улар сизни нега урди?“, деб сўради... — дейди журналист Тўлқин Ёрқулов.

 

    Ўйлаётгандирсиз, шу арзимаган 9-10 минг кимни ўлдирибди, тўлаб юборса бўладику, деб. Аммо бу ерда ким учундир арзиган, яна кимлар учундир арзимаган пул ҳақида эмас, балки адолат, ҳақиқат ҳақида кетмоқда. Хўш, 10435 киловаттга олдиндан тўлов қилган фуқаро ҳақми, ёки ҳисобида пул бўла туриб, электрни узиб, яна 9 546 минг сўм қарз ёзганларми? Алам қиладигани, улуғ айём — рўзаи рамазон кунлари ифторга тайёргарлик кўриш бор. Ёғоч уйда эса электрсиз буни иложи йўқ.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.