Жамият

Москвада муштлашган Ўзбекистон ва Тожикистон мигрантлари депортация қилинади

Жанжалда қатнашган барча шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.

Москвада муштлашган Ўзбекистон ва Тожикистон мигрантлари депортация қилинади

 

Оммавий муштлашувга алоқадорликда гумон қилинган 41 нафар тожикистонлик ва 85 нафар ўзбекистонлик 1 апрел куни Москвадаги «Сердце столицы» турар-жой мажмуаси қурилишида мигрантларлар ўртасидаги можародан кейин қўлга олинган. 

 

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва бўлими Ўзбекистон Элчихонаси билан биргаликда ўтказган дастлабки суриштируви шуни кўрсатдики, 1 апрел куни Москва компаниясининг икки ходими ўртасида жанжал келиб чиққан, сўнгра муштлашувга бошқа ишчилар ҳам жалб қилинган.

 

«Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москвадаги ваколатхонаси элчихона билан биргаликда ушбу муаммони ваколатли органлар орқали ҳал қилиш чораларини кўрмоқда», — дейилади хабарда.

 

Эслатиб ўтамиз, можаро Шелепихинская қирғоғидаги қурилиш майдончасида содир бўлган. Муштлашувнинг барча иштирокчилари тергов ўтказиш учун полиция бўлимларига олиб кетилган, муштлашув иштирокчиларидан ҳеч бири жиддий жароҳат олмаган. Барча шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.

 

Маълум қилинишича, муштлашув тожикистонлик ишчининг Ўзбекистон фуқаросига нисбатан айтган «аҳмоқ» сўзи туфайли бошланган.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.