Дибалага ўринбосар топилди
“Ювентус” “Реал” футболчисини нишонга олди.

Туриннинг “Ювентус” клуби “Реал” ҳужумчиси Марко Асенциони ёзда клубни текинга тарк этадиган ҳужумчи Пауло Дибаланинг ўрнига асосий ўринбосар сифатида кўрмоқда. Бу ҳақда “Fichajes” нашри хабар бермоқда.
26 ёшли Асенсио 2021/2022 йилги мавсумда Испания терма жамоаси таркибида барча мусобақаларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Асенсио ва “Реал” ўртасидаги келишув 2023 йилда якунига етади.
Олдинроқ “Милан” футболчи учун 25 миллион евро тўлашга тайёрлиги хабар қилинганди.
Аввалроқ, “Ювентус” футболчисига инглизлар қизиқиш билдираётгани ва Гонсала Игуаин фаолиятини якунлаши ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







