Ўзбекистонда эркаклар кўпми ёки аёллар
Юртимизда қанча эркак ва аёл яшаши маълум қилинди.

Давлат статистика қўмитаси хабар беришича, 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 35 433 772 кишини ташкил этади.
Бундан;
АЁЛЛАР СОНИ – 17 607 934 нафар
ЭРКАКЛАР СОНИ – 17 825 838 нафар ҳисобланади.
Ушбу даврга кўра, доимий аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллар сонидан 217 904 нафарга кўп.
1991 йилда республикамизда доимий яшовчи аҳолининг 50,6 фоизини аёллар ташкил этган.
Мазкур кўрсаткич ,2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига 49,7 фоизни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу кўрсаткиш 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, қанчани ташкил қилгани ҳақида хабар берилганди.







