Жаҳон

Озиқ-овқат танқислиги: бу қай даражада реал?

Россия-Украина можароси сабаб кўплаб давлатлар ўз товарларни четга экспорт қилолмаяпти.

Озиқ-овқат танқислиги: бу қай даражада реал?


Дунёдаги сўнгги геосиёсий ўзгаришлар, хусусан, Россия-Украина ҳарбий можароси барча соҳалар қатори озиқ-овқат ва уни етказиб беришда муаммоли вазиятни юзага келтирди. Жаҳоннинг ғалла, шакар, ўсимлик ёғи ва бошқа маҳсулотларни етказиб беришда етакчилари ҳисобланган бу  давлатлар ўз товарларини экспорт қила олмаяпти. Ёки унинг савдосини чеклаб қўйди.

 

Масалан, Украина томони унинг омборларида етарли миқдорда буғдой борлигини, аммо Россия портларни блоклаб қўйиши натижасида уни етказиб беришда муаммо юзага келганини таъкидлаб келмоқда.

 

Россия эса март ойидан бошлаб мамлакатдан ғалла ва ёғ маҳсулотларини олиб чиқишни тақиқлаб қўйди. Бу тақиқ ҳатто унинг энг яқин иттифоқчилари ҳисобланган Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи давлатларига ҳам жорий этилган. Бундан ташқари, унинг минерал ўғитларига қўйилган санкциялар қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини кескин пасайтириб юбориши мумкин.

 

Бу икки давлатдан дон ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари экспортининг амалда тўхтаб қолиши дунёнинг турли минтақаларида, энг аввало, қарийб 600 миллион аҳоли яшайдиган Яқин Шарқ ва Шимолий Африка давлатларида нарх-навонинг кескин кўтарилишига олиб келди.

 

Бундан ташқари, қўшни Қозоғистон ҳам 15 апрелдан бошлаб дон ва буғдой экспортини чеклади. Эндиликда Нурсултон 15 июнга қадар фақатгина 1 миллион тонна буғдой ва 300 минг тонна ун экспортига рухсат беради.

 

Буларнинг барчаси бошқа мамлакатлар қатори, жаҳон хўжалигининг ажралмас қисмига айланиб бораётган Ўзбекистонга қандай таъсир қилади?

 

15 апрель куни Шавкат Мирзиёев бошчилигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида бутун дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошгани қайд этилди. Хусусан, Президент келтириб ўтган маълумотларга асосан, март ойида 2021 йилнинг шу даврига нисбатан озиқ-овқат нархлари 34 фоизга ошган.  Хусусан:

 

Буғдой – 20 фоизга;

Маккажўхори – 19 фоизга;

Озуқа донлари – 20 фоизга;

Ўсимлик ёғи – 23 фоизга қимматлаган.  Шунингдек, минерал ўғит ва ёқилғи баҳоси ҳам 2 баробарга ошган.

 

Давлат статистика қўмитасининг Zamon.uzʼга маълум қилишича, Ўзбекистон энг кўп Қозоғистон ва Россиядан озиқ-овқат импорт қилади. Хусусан, биргина жорий йилнинг январь-февраль ойларида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан Қозоғистондан буғдой сотиб олиш 20.3 фоизга, ун 49.9 фоизга, ўсимлик ёғи 11.1 фоизга ошган. Шу икки ой давомида жами 113.1 миллион долларлик буғдой, 16.4 миллион долларлик буғдой уни сотиб олинган. Уларнинг Қозоғистондан харид қилингани инобатга олинса, қўшни давлатда ғалла экспортига жорий этилган чеклов маълум даражада Ўзбекистонга ҳам таъсир қилади.

 

Шу билан бирга 16 март куни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамкор давлатларда озиқ-овқат маҳсулотлари экспортига жорий этилган чеклов Ўзбекистонга салбий таъсир ўтказмаслиги тўғрисида баёнот берди. Унга кўра, 2022 йилда республикада 7 миллион 679 минг тонна буғдой етиштириш режалаштирилган. Шунингдек, ўтган йилги ғалланинг 2.5 миллион тоннаси республика дон захираларига олингани, 4 миллион тоннадан ортиқ ғалла эса аҳоли ихтиёрида қолгани қайд этилган.

 

Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат маҳсулотлари етишмовчилигига йўл қўймаслик учун қуйидаги вазифаларни белгилади:

 

– Янги қўшилаётган 300 минг гектар ер майдонларидан фойдаланиш. Бу ерларнинг 80 минг гектари  қисқартирилган пахта ва ғалла майдонлари;

– Ҳосилдор уруғ ва кўчат навларини етказиб бериш ва харид қилиш учун қўшимча 300 миллиард сўм ажратилади;

– Сув таъминотини янада яхшилаш, унинг танқислигига қарши кураш;

– Томорқалардан янада самарали фойдаланиш;

 

Бу чора-тадбирларнинг барчаси озиқ-овқат мустақиллигини таъминлашга қаратилган. Тинимсиз ўзгариб бораётган дунёда стратегик маҳсулотлар, энг аввало истеъмол товарларига бўлган қарамликни тугатиш муҳим аҳамиятга эга.

 

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

custom img

Токиода 34 кунлик рекорд: ёмғирсиз кун бўлмади

Токио марказида 27 августдан 29 сентябргача ҳар куни ёғингарчилик қайд этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"