Жаҳон

Туркия соғлиқни сақлаш туризми секторининг даромади 10 млрд доллардан ошди

Туркияда даволаниш кўплаб мамлакатларда, айниқса, Европа Иттифоқи аҳолиси орасида жуда машҳур.

Туркия соғлиқни сақлаш туризми секторининг даромади 10 млрд доллардан ошди

 

Бу ҳақда Анталия халқаро соғлиқни сақлаш туризми ва таълим ассоциацияси (UASTED) раҳбари Мехмет Канполат маълум қилди. Канполат мамлакат соғлиқни сақлаш туризми сектори даромадининг Президент Режеп Таййип Эрдоған томонидан 2023 йил учун белгиланган мақсаддан ошиб кетганини айтди.

 

«Бу соҳанинг даромади йилига 10 млрд доллардан ошди», – деди UASTED раҳбари.

 

Ташкилот раҳбарининг айтишича, хорижликлар Туркияга асосан тиш даволаш, онкология ва эстетик жарроҳлик учун келади. Шунингдек, сўнгги йилларда Туркияда туркий тилли давлатлардан беморлар сони кўпайганини таъкидлади.

 

«Жаҳон соғлиқни сақлаш туризми бозори 100 миллиард долларга этади. Сўнгги ўн йилликдаги сармоялар туфайли Туркия соғломлаштириш туризми соҳасида кучли бешликка кирди», — деди Канполат.

 

Шу билан бирга, у Украинада уруш бошланганидан бери Россиядан Туркиядаги тиббиёт муассасаларига келаётган беморлар сони ортганини қайд этди.

 

«Ишончим комилки, Россия ва Украина ўртасидаги уруш тугаганидан сўнг ушбу давлат фуқароларининг Туркияда даволанишга қизиқиши ортади», — деди UASTED раҳбари.

 

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади: тадбир 2027 йил февралда ўтказилади

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади: тадбир 2027 йил февралда ўтказилади

«Таshkent Content Market» 50 дан ортиқ давлатдан 3 минг нафардан зиёд иштирокчини жамлаши кутилмоқда.

Бишкекда қабристондан жойни олдиндан банд қилиш бошланди: 10 йиллик хизмат нархи белгиланди

Бишкекда қабристондан жойни олдиндан банд қилиш бошланди: 10 йиллик хизмат нархи белгиланди

Қирғизистон пойтахтида вафот этган турмуш ўртоғи ёнидан қабристон учун жойни олдиндан банд қилиш мумкин.

Ҳусийлар Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилди: уч киши ҳалок бўлди

Ҳусийлар Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилди: уч киши ҳалок бўлди

Ар-Риёд эса жавобан Ямандаги ҳусийлар нишонларига ҳаво зарбалари берди.

Франциядаги намойишлар ҳукуматни ҳаракатга келтирди: мактабларга қўшимча ўқитувчилар юборилади

Франциядаги намойишлар ҳукуматни ҳаракатга келтирди: мактабларга қўшимча ўқитувчилар юборилади

Франция таълим вазири лицейларда ишда бўлмаган ўқитувчилар ўрнини босиш бўйича «фавқулодда режа»ни тақдим этди.

«Яндекс»га икки марта дронлар ҳужуми уюштирилди: айрим хизматларда узилишлар кузатилмоқда

«Яндекс»га икки марта дронлар ҳужуми уюштирилди: айрим хизматларда узилишлар кузатилмоқда

Рязань вилоятидаги ва Калуга шаҳридаги маълумотлар марказлари дронлар ҳужумига учради.

Сиёсий рақибларни қийноққа солиш: Мадуро ва рафиқасига янги айбловлар қўйилди

Сиёсий рақибларни қийноққа солиш: Мадуро ва рафиқасига янги айбловлар қўйилди

Суд жараёни 2027 йил 1 июнга белгиланган.

Эрон АҚШ билан музокараларни давом эттирмоқчи — Пезешкиан

Эрон АҚШ билан музокараларни давом эттирмоқчи — Пезешкиан

Эрон президентининг айтишича, томонлар таклифлар алмашган ва уларга тузатишлар киритмоқда.

“Бу синов эди”: Иркутскда ўлат хавфи бўйича текширув якунланди

“Бу синов эди”: Иркутскда ўлат хавфи бўйича текширув якунланди

Расмийлар ўлат тарқалгани ҳақидаги хавотирларни тасдиқловчи ҳолатлар аниқланмаганини билдирди.