0

Коронавирус билан боғлиқ вазият яна ёмонлашмоқда

Хитой ҳукумати эса Шанхайда белгиланган карантин чоралари кучайтирмоқда.

Коронавирус билан боғлиқ вазият яна ёмонлашмоқда

 

АҚШда коронавирус билан касалланган фуқаролар сони ортиб бормоқда. Эпидемиологик вазият анча ёмон экани айтилмоқда. “Еuronews” хабар беришича, айрим штатларда инфекциянинг олдини олиш мақсадида чекловлар қайтадан жорий этиляпти. Оқ уй 12 май куни коронавирус пандемияси бўйича халқаро онлайн саммит бўлиб ўтишини маълум қилди.

 

Мамлакат Федерал округ суди Жо Байден маъмуриятининг самолёт ва бошқа жамоат транспорти шаклларида мажбурий ниқоб кийиш тўғрисидаги кўрсатмасини ноқонуний, деб топди ва бу ҳаракатни тўхтатди.

 

Хитой ҳукумати эса Шанхайда белгиланган карантин чоралари касалликни олдини олишга ёрдам бергани ҳақида ахборот беряпти. Ушбу шаҳарда март ойида COVID-19 эпидемияси туфайли қаттиқ карантин эълон қилинган эди. Расмий маълумотларга кўра, ўшандан бери уч киши вирус оқибатида қурбон бўлган.

 

Сидней бандаргоҳига икки йилдан бери биринчи марта круиз кемалари кирди. 2020 йил мартда “Ruby Princess” кемасининг ўнлаб сайёҳлари коронавирусдан ҳалок бўлгани боис круиз кемаларининг Австралия портларига кириши тақиқланган эди.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"