Жамият

Ўзбекистонда Mobil-ID тизими жорий этилади

Бунда фуқаролар тизим орқали электрон рақамли имзони қўлламаган ҳолда барча давлат хизматларидан фойдаланиши мумкин бўлади

Ўзбекистонда Mobil-ID тизими жорий этилади

 

Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги президент фармони эълон қилинди. Унга кўра1 августдан бошлаб давлат хизматларидан фойдаланишда шахсни аниқлаш учун Мобил-ID тизими жорий этилади.

 

 «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш бўйича ягона ахборот тизими таркибига киради, унга шахснинг хоҳишига қараб мобил телефон рақами идентификацияланади. Идентификациядан ўтиш учун фуқаро ДХМ ёки нотариал идорага ўзи билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ID-карта, ҳайдовчилик гувоҳномаси)нинг аслини олиб бориши керак.

 

Марказда ходим фуқаронинг юзини рақамли форматда расмга туширади, электрон шаклда қўл бармоғи изи олади ва мобил телефон рақами ЯИДХПдаги шахсий кабинетга боғланади.

 

Агар фуқаро Мобил-ID тизими ёрдамида идентификациядан ўтиш учун ЯИДХПнинг мобил иловасидан фойдаланса, масофадан биометрик идентификациялаш (Face-ID) усули ёки ID-картадаги электрон рақамли имзо қўлланилади ҳамда мобил телефон рақами ЯИДХПдаги шахсий кабинетга бепул боғланади. Марказлар ёки нотариал идора фуқароларни Мобил-ID тизимига идентификация қилиш учун 31 декабрга қадар тўлов ундирмайди. 2023 йил 1 январдан бошлаб БҲМ (270 минг сўм)нинг 2 фоизи миқдорида бир марталик тўлов ундирилади.

 

Маълумот учун, фуқаронинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юбориладиган барча хабарномалар унинг хоҳишига кўра ва белгиланган тўловлар асосида Мобил-ID тизими орқали идентификацияланган мобил телефон рақамига SMS-хабар шаклида юборилади.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Ўзбекистонда Mobil-ID тизими жорий этилади | Zamon.uz