Туркия ҳаво йўллари Ўзбекистонга парвозлар сонини оширди
"Turkish airlines" Самарқанд, Урганч ва Фарғонага ҳамда Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларига парвозлар частотаси оширилишини маълум қилди

Маълумотга кўра, 2022 йил 9 майдан бошлаб Истанбул – Тошкент йўналишидаги рейслар сони ҳафтасига 17 тага етказилади. Самарқанд, Урганч ва Фарғонага ҳамда Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларига парвозлар частотаси ҳам оширилиши маълум бўлди.
10 майдан бошлаб Истанбул – Самарқанд рейслари ҳафтасига тўрттага, Истанбул – Фарғона рейслари эса иккитадан учтага оширилади. Истанбул – Урганч қатновлари 16 майдан бошлаб ҳафтада 2 марта амалга оширилади.







