Уй-жой фонди инспекцияси: 32 та ширкат 3,5 млрд сўмни талон тарож қилди
Тошкентдаги уй-жой мулкдорлари ширкатлари фирибгарлиги фош қилинди

Аҳоли мурожаатларига асосан, Уй-жой фонди инспекцияси Тошкент шаҳридаги уй-жой мулкдорлари ширкатларининг фаолиятини ўрганмоқда.Улар томонидан 311,6 млн сўм маблағ талон тарож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Уй-жой хизмат коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 32 та ширкат томонидан 28 та ҳолатда, жами 3,5 млрд сўм маблағ мақсадсиз сарфлангани ёки талон-тарож қилинганлиги аниқланди.
- Мирзо Улуғбек туманида жами 409,9 млн сўм;
- Юнусобод туманида жами 563,7 млн сўм;
- Яшнобод туманида жами 625,0 млн сўм;
- Сергели тумани «Меҳнат Роҳат Сервис» ширкатида – 92,9 млн сўм;
- Яккасарой туманида жами 377,0 млн сўм;
- Олмазор туманида жами 245,2 млн сўм;
- Чилонзор туманида жами 196,9 млн сўм;
- Учтепа туманида жами 753,1 млн сўм;
- Миробод туманида – 15,2 млн сўм;
- Бектемир туманида жами 176,6 млн сўм мажбурий бадал маблағлари мақсадсиз ишлатилган ёки талон-торож қилинганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди.







