Жаҳон

Россия хакерлари ва ҳарбийлар биргаликда ҳаракат қилмоқда — Microsoft

Компания сўнгги икки ойда Украинага қарши рус хакерларининг 40 га яқин ҳужумларини қайд этган.

Россия хакерлари ва ҳарбийлар биргаликда ҳаракат қилмоқда — Microsoft

 

Microsoft компаниясининг сўнгги ҳисоботига кўра, Россия ҳукуматига ишлайдиган хакерлар Украинага 24 февралдан буён 47 та киберҳужум амалга оширган.

 

Компания мутахассисларининг маълум қилишича, Украинага хакерлар ҳужуми РФ "махсус операция"сидан бир йил олдин бошланган. Улар рус ҳарбийларига ўз миссиясини бажариши учун ёрдам беришга ҳаракат қилган.

 

Шу билан бирга кибержиноятчилар ва ҳарбийлар биргаликда ҳаракат қилган бўлиши мумкин. Шу билан бирга улар ўзаро ҳаракатларни мувофиқлаштириб турганми ёки фақатгина бир вазифани бажарганми — бу ҳозирча номаълум.

 

Масалан, 1 март куни Киев телемарказига ракета зарбалари берилган бир пайтда, қатор маҳаллий компанияларга киберҳужумлар амалга оширилган. Бундан ташқари, Мариуполь шаҳрига Россия армияси ҳужум қилаётган бир вақтда украиналиклар электрон почтасига РФ ташкилотларидан мактуб келган. Унда Киев ўз аскарларини ташлаб кетгани айтилган.

 

Аввалроқ Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиётининг иккинчи босқичи мақсади очиқланганди. 

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Шунга ўхшаш хавфсизлик чоралари Яқин Шарқдаги бошқа давлатларда ҳам кўрилмоқда.

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

2026 йил январидан октябригача давлат тили имтиҳонини биринчи марта топширганларнинг 17,9 фоизи муваффақиятли натижа кўрсатган.

Brent нефти нархи 115 доллардан ошди: нархлар май ойидан бери энг юқори даражага чиқди

Brent нефти нархи 115 доллардан ошди: нархлар май ойидан бери энг юқори даражага чиқди

Нархларнинг кўтарилишига АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий зарбаларни қайта бошлаши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар ҳам таъсир кўрсатди.