ЎзЭОАВМАга бош директор ўринбосари тайинланди
Хўжаева Нигора Шерхоновна Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциацияси бош директорининг ижодий масалалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди

Хўжаева Нигора ЎзЭОАВМА бош директорининг ижодий масалалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди
Тайинловга қадар Н. Хўжаева Қишлоқ хўжалиги вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби вазифасида ишлаган.
Н. Хўжаева 2013 йилда «Олтин қалам» миллий мукофоти, 2021 йилда «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони ва “Қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.







