Жамият

3 май куни бутун дунёда, жумладан, мамлакатимизда “Жаҳон матбуоти эркинлиги куни” кенг нишонланди

“Севимли” телеканали жамоаси барча ҳамкасбларимизни ушбу байрам билан қутлайди.

3 май куни бутун дунёда, жумладан, мамлакатимизда “Жаҳон матбуоти эркинлиги куни” кенг нишонланди

 

Бугунги кунда телеканалда 500 дан зиёд ижодий ва техник ходим ўз иш ўрнига эга бўлиб, 24 соат узлуксиз равишда телемаҳсулотларни эфирга узатиб келяпти. Кўрсатув ва лойиҳалар тайёрлаш, уларга давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларини жалб қилиш, содир бўлган воқеа-ҳодисага тезкорлик билан муносабат билдиришда амалий ҳамкорлик йўлга қўйилган.

 

Албатта, телеканалимизда ишлаётган ҳар бир журналистнинг ўз фикри ва қарашлари мавжуд. Шу ўринда, Қалампир.уз интернет нашри томонидан эълон қилинган “Ўрага сичқон тушди, гулдур-гуп ёхуд “ошкоралик ниқоби” ортидаги “шеп”лар” номли мақолада “Севимли” телеканали ходимлари томонидан билдирган фикрлар телеканалнинг умумий фаолияти ва позициясидан келиб чиқиб айтилган гаплар эмас. Хусусан “Замон” информацион дастури бошловчиси Жаҳонгир Олимовнинг Бош прокуратура матбуот хизмати ҳақида билдирган фикрлари телеканал нуқтаи назарини ифода этмайди. Бу журналистнинг шахсий мулоҳазалари.

 

Шу вақтга қадар телеканалнинг 25 дан ортиқ кўрсатув ва лойиҳаларини, жумладан, “Замон” информацион дастурини тайёрлаш жараёнида маълумот олиш билан боғлиқ бирор жиддий муаммога дуч келингани йўқ.

 

Биргина мисол: 2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси тизимидаги ташкилотлар ёрдамида 359 та материал тайёрлаб эфирга узатилган. Мана шу рақамнинг ўзи ҳам прокуратура органлари ОАВ учун очиқ эканлигини кўрсатиб турибди. Нафақат Бош прокуратура, шу билан бирга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи барча идоралар матбуот хизматлари билан мустаҳкам ва кенг кўламли алоқалар йўлга қўйилган. Фурсатдан фойдаланиб, “Севимли” телеканали раҳбарияти ҳамкорлик учун барча матбуот хизматларига миннатдорлик билдиради ва уларни яна бир бор байрам билан қутлайди.

 

“Севимли” телеканали матбуот хизмати

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

3 май куни бутун дунёда, жумладан, мамлакатимизда “Жаҳон матбуоти эркинлиги куни” кенг нишонланди | Zamon.uz