Газ таъминотига оид мурожаатларни кўриб чиқувчи штаб тузилди
Штаб ўзаро ҳисоб-китобларни реал вақтда таҳлил қилиш, хатоларни топиш ва камчиликларни тузатиш билан шуғулланади

“Ҳудудгазтаъминот” АЖда табиий газ учун ўзаро ҳисоб-китобларни аниқлаштириш билан боғлиқ мурожаатларни кўриб чиқиш учун штаб ташкил этилди.
Штабга 1104 ёки 71 281-15-67 (310) рақамлари орқали қўнғироқ қилиш мумкин. Шунингдек, Telegram иловасида "Ҳудудгазтаъминот АЖ ишчи гуруҳига мурожаат" гуруҳи ишга туширилди.
Штабнинг тузилиши ўзаро ҳисоб-китобларни реал вақтда таҳлил қилиш, тўловлар ва табиий газни истеъмол қилиш ҳажмларини солиштириш, хатоларни топиш ва камчиликларни тузатиш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этади.







