«Омикрон» штамми хавфсизми?
Олимлар штамм ҳақида ОАВда тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

АҚШнинг бир қатор етакчи тиббиёт мактаблари олимлари ўтказган тадқиқотлари натижасида «омикрон» штамми зарарсизлиги ҳақидаги хабарлар ёлғон эканлиги исботланди.
Тадқиқотчилар 130 минг нафар коронавирусга чалинган беморлар маълумотларини ўрганиш орқали бунга муваффақ бўлган.
Изланишлар натижаси «омикрон» аввалги штаммлар каби жиддий ва хавфли эканини кўрсатди.
«Ушбу штамм билан касалхонага ётиш ва ўлим хавфи деярли бир хил даражада. “Омикрон” “дельта” ва ковиднинг олдинги вариантлари каби оғир кечади», — дейилади хабарда.







