Қора бозорда туркман манатини долларга сотаётганлар қўлга олинди
Чилонзор туманида 213 минг Туркманистон манати 13 минг АҚШ доллари ва 60 млн сўмга айрибошланган

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар беришича, Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ва ДХХ ходимлари томонида ўтказилган рейдда фуқаролар Р.Б. ва О.А.лар ўзаро тил бириктириб, фуқаро Р.га 77,9 минг Туркманистон манатини 6 500 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Худди шундай ҳолат, Чилонзор туманида жойлашган “Korzinka” савдо маркази олдида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Б.А. ва А.Қ.лар ўзаро тил бириктириб, 213 минг Туркманистон манатини фуқаро Р.га 13 минг АҚШ доллари ва 60 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







