Жамият

Коррупцион жиноятлар бўйича етакчи вилоят очиқланди

Коррупцияга қўл урганларнинг 4 нафари вилоят ҳокимлиги ходими бўлган.

Коррупцион жиноятлар бўйича етакчи вилоят очиқланди

 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ҳар ойда коррупцияга оид ислоҳотлар натижадорлиги ва аҳолининг коррупцияга  муросасизлигини баҳолашга қаратилган рейтинг баҳолаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу рейтинг баҳолаш ишлари натижаларига кўра, Андижон вилоятида барча кўрсаткичларда салбий тенденция кузатилмоқда.

 

Масалан, коррупцияга оид жиноятлар содир қилиш бўйича вилоят ўтган 3 ойда энг юқори ўринларни эгаллаб турибди. Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига аҳолиси коррупция бўйича энг кўп мурожаат қиладиган ҳудудлар ичида Республикада 1-ўринни банд этмоқда. Ушбу рақамлар кўрсатиб турибдики, Андижон вилоятида коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш керак. Андижон вилоят Коррупцияга қарши ҳудудий кенгашининг куни-кеча бўлиб ўтган навбатдаги  йиғилишида шу ҳақда сўз борди. 

 

Йиғилишда, айниқса, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликларида коррупцияга қарши курашиш тизимининг бугунги кундаги ҳолатига алоҳида эътибор қаратилди. 

 

Таҳлилларга кўра, 2021 йилда 22 нафар шахсга нисбатан 18 та жиноят иши судга юборилган. Улар ўзлаштириш, фирибгарлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳамда пора олиш каби жиноятларни содир қилган. Мазкур жиноятларга қўл урганларнинг 4 нафари вилоят ҳокимлиги, 18 нафари туман ва шаҳар ҳокимликларининг ходимлари ҳисобланади.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Коррупцион жиноятлар бўйича етакчи вилоят очиқланди | Zamon.uz