Болалар кунига совға сифатида 200 минг сўмдан бериладими?
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хабар юзасидан изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда, Telegram' мессенжеридаги канал ва гуруҳларда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига совға сифатида Ўзбекистон Президенти томонидан барча болаларга 200 минг сўмдан тарқатилиши айтилмоқда. АОКА хабар беришича, мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

Aгентлик аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик борлигини эслатган.







