Жаҳон

Европа аҳолиси камайиб бормоқда

Расмий маълумотларга кўра, пандемия Европа Иттифоқида 1,09 миллионга яқин одамни ҳаётдан олиб кетган.

Европа аҳолиси камайиб бормоқда

 

Евростат маълумотларига кўра, 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра, Европа Иттифоқининг 27 та давлатида истиқомат қилувчилар сони 12 ой ичида 278 минг кишига камайиб, 447,2 миллион кишини ташкил қилган.

 

2001 йилда Иттифоқда 429 миллион киши яшаган. Аҳолининг табиий ўсиши, яъни туғилиш ва ўлим ўртасидаги фарқ 2020 йилда -2,5 гача камайди. Бунга COVID-19 сабаб бўлиши мумкин.

 

Ҳозирда 65 ёшдан ошганлар Европа Иттифоқи аҳолисининг бешдан бир қисмини ташкил қилади. 80 ва ундан катта ёшдагилар сони сўнгги 20 йил ичида икки баравар - 2001 йилдаги 3 фоиздан 6 фоизгача кўпайди.

 

Шу билан бирга, 20 ёшгача бўлганлар сони 2001 йилдаги 23 фоиздан 2021 йилда 20 фоизга камайди. Евростат маълумотлари, шунингдек, аёллар эркаклардан тахминан 5% кўпроқ эканлигини ва бу нисбат, айниқса Болтиқбўйи давлатларида нотекис эканлигини кўрсатади. Латвия, Литва ва Эстонияда аёллар эркаклардан мос равишда 16%, 13% ва 10% га кўпроқ. Бироқ, эркаклар аёллардан кўра кўпроқ мамлакатлар ҳам бор. Булар Мальта, Люксембург, Швеция ва Словениядир.

Эрон музокаралардан бош тортди: АҚШ етти шартга рози бўлиши керак

Эрон музокаралардан бош тортди: АҚШ етти шартга рози бўлиши керак

Теҳрон янги тажовузкор ҳаракатлар содир этилса, ҳарбий операциялар географиясини кенгайтиришга тайёрлигини маълум қилди.

Россияликларга Шенген визаси олиш қийинлашиши мумкин: ҳарбий гувоҳнома ҳам сўралади

Россияликларга Шенген визаси олиш қийинлашиши мумкин: ҳарбий гувоҳнома ҳам сўралади

Россия армияси ёки унга алоқадор қуролли гуруҳларда хизмат қилган шахслар учун кириш тақиқланиши мумкин.

Спортчилар ва банкларга чеклов: Европа Иттифоқи Россияга қарши 22-санкциялар пакетини тақдим этди

Спортчилар ва банкларга чеклов: Европа Иттифоқи Россияга қарши 22-санкциялар пакетини тақдим этди

Таклиф этилаётган чекловлар молиявий хизматлар, криптовалюталар ва энергетика секторини ҳам қамраб олади.

Ҳиндистондан Непалга 1,62 млрд долларлик ёрдам: маблағ сув тошқини оқибатларини бартараф этишга йўналтирилади

Ҳиндистондан Непалга 1,62 млрд долларлик ёрдам: маблағ сув тошқини оқибатларини бартараф этишга йўналтирилади

Табиий офат оқибатида тахминан 1 500 киши ҳалок бўлган, 5 200 киши бедарак йўқолган ёки ҳалок бўлган деб тахмин қилинмоқда.

Истанбулда ноқулай об-ҳаво: 18 та самолёт бошқа аэропортларга қўнди

Истанбулда ноқулай об-ҳаво: 18 та самолёт бошқа аэропортларга қўнди

Ноқулай об-ҳаво шароити, хусусан, кучли ривожланган кумулонимбус булутлари самолётларнинг хавфсиз қўнишига тўсқинлик қилган.

Исроил ҳужумлари Ғазони “заҳарли хароба”га айлантирди — Oxfam

Исроил ҳужумлари Ғазони “заҳарли хароба”га айлантирди — Oxfam

Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиётлари сув, тупроқ ва ҳавонинг кенг кўламда ифлосланишига олиб келиб, аҳоли саломатлиги ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигига жиддий таҳдид туғдирмоқда.

Наркотик контрабандасининг ғайриоддий усули: 4 киши 280 та капсула билан ушланди

Наркотик контрабандасининг ғайриоддий усули: 4 киши 280 та капсула билан ушланди

Гумонланувчилар суд қарори билан ҳибсга олиниб, қамоққа юборилган.

Хитойда жосуслик иши: давлат сирларини сотган амалдор ўлимга ҳукм қилинди

Хитойда жосуслик иши: давлат сирларини сотган амалдор ўлимга ҳукм қилинди

Амалдор хорижий давлатга 100 дан ортиқ маълумот етказган, уларнинг 35 таси давлат сири деб топилган.