Энг кўп даромад кўрган ОТМлар очиқланди
62 та давлат олий таълим муассасаларининг 2021 йил якунига кўра даромадлари тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги ПФ-6247-сон Фармонига мувофиқ, давлат олий таълим муассасаларининг даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги маълумотлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланган ресурсларда жойланиб, доимий янгиланиб борилиши белгиланган.
Шунга кўра, вазирликнинг ахбороти асосида республикадаги 62 та давлат олий таълим муассасаларининг 2021 йил якунига кўра даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги маълумотлар таҳлил қилинди.
Натижалар кўрсатишича, республика кесимида энг кўп даромадлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети (қарийб 400 млрд сўм), Наманган давлат университети (320 млрд сўм) ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети томонидан (315 млрд сўм) шакллантирилган.







