Самарқандда ўқитувчи талабага пичоқ отди
Ҳолатга вилоят ИИБ изоҳ берди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода таъкидланишича, Самарқанд вилоятидаги Ахборот технологиялари техникуми талабаси ўқитувчиси отган пичоқдан жароҳат олган.
«Ўқитувчимиз мен ётган хонага келиб, стол устида турган пичоқни менга отди. Пичоқ оёғимга қадалиб қолди», — дейди техникум талабаси.
Самарқанд вилоят ИИБ ҳолатга муносабат билдириб, вазият ўрганилаётганини маълум қилди.







