Жамият

Тўрткўлда автобус ёниб кетди

Унинг салонида 55 нафар йўловчи бўлган.

Тўрткўлда автобус ёниб кетди

 

Жорий йил 8 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани ҳудудидан ўтган автомагистрал йўлида Тошкентдан Нукус шаҳрига ҳаракатланиб келаётган “Yutong” русумли автобус тўхтатилганда, орқа томонидан олов чиқаётгани аниқланган

 

“Мискин” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори сафдор Руслан Болтабоев зудлик билан туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар беради. Барча йўловчилар эвакуация қилинади.

 

2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб бориб, ёнғин бартараф этилган. ЙПХ инспекторининг ҳушёрлиги сабабли автобус салонидаги 55 нафар йўловчи ва 2 нафар ҳайдовчининг ҳаёти сақлаб қолинди.

 

Ёнғин натижасида автобус тўлиқ ёниб зарарланган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин электр симларининг қисқа туташуви натижасида содир бўлган.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"