Жамият

Баҳром Ҳайдаровнинг “E-qaror” электрон тизимидаги шахсий кабинети блокланди

Андижон шаҳар ҳокими ҳибсга олингач “E-qaror” тизими орқали қарорлар имзоланиши ҳолати ўрганилмоқда.

Баҳром Ҳайдаровнинг “E-qaror” электрон тизимидаги шахсий кабинети блокланди

 

Интернет нашрлари ҳамда ижтимоий тармоқларда 6 июнь куни қамоққа олинган Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров 6 ва 7 июнь кунлари “E-qaror” электрон платформасида унинг имзоси орқали тасдиқланган 24 та ҳужжат жойланлиги юзасидан хабарлар тарқалди.

 

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Андижон вилояти адлия бошқармаси томонидан 6 ва 7 июнь кунлари қабул қилинган қарор ва фармойишларнинг қонунийлиги жойига чиқиб ўрганилмоқда.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 6 июнь куни Андижон шаҳар ҳокими Б.Ҳайдаров  жиноят иши юзасидан ушланган бўлиб, унга суд ажримига кўра қамоқда сақлаш эҳтиёт чорасини қўлланилган.

 

Ўрганиш давомида 2022 йил 6 июнь куни соат 9:43 ва 21:18 оралиғида ҳамда 7 июнь куни 18:10 ва 21:07 оралиғида ҳокимлик девонхонаси мудири С. Қодиржонов томонидан Б.Ҳайдаровга тегишли электрон рақамли имзодан фойдаланилган ҳолда “E-qaror” платформасида 26 та қарор ва фармойишлар имзоланган.

 

“UZINFOCOM” МЧЖ мутахассислари томонидан Андижон шаҳар ҳокими Б.Хайдаровнинг “E-qaror” электрон тизимидаги шахсий кабинети Адлия вазирлигининг кўрсатмасига асосан блокланди.

 

Ушбу жараёнда ҳужжатларни соҳталаштириш эҳтимоли борлигини инобатга олиб, тегишли материаллар прокуратура органларига юборилади. Ҳар бир қабул қилинган қарорнинг қонунийлиги ўрганиб бўлмагунча, уларни ижрога қаратиш мақсадга мувофиқ эмаслиги юзасидан тегишли ижрочи органларга хабарлар берилди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Баҳром Ҳайдаровнинг “E-qaror” электрон тизимидаги шахсий кабинети блокланди | Zamon.uz