Фарғонада сохта ЙҲХБ инспектори қўлга олинди
Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Фуқаро М.Х. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, фуқаро М. сотиб олмоқчи бўлган “Урал” русумли юк автотранспорт воситасини қайта жиҳозлаш орқали “Зил” русумига ўзгартириб, ҳужжатларни тайёрлаб бериш эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда маълум бўлди.
Хабарда келтирилишича, М.Х. ўзи учун Фарғона вилояти ИИБ пенсионери ҳамда вилоят ЙҲХБ йўл посбони сохта гувоҳномаларини тайёрлаб олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28, 211-моддаси (пора бериш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







