Самарқандда сохта ички ишлар ходимаси ушланди
Аёл йўл-патруль хизмати текширувида қўлга олинган.

Ижтимоий тармоқларда ИИО ходими кийимларини кийиб юрган сохта ходима ҳақида хабарлар тарқалди.
Бу Самарқанд вилояти Булунғур туманида ўтказилган йўл-патруль хизмати текширувида маълум бўлган.
Суҳбат давомида аниқланишича, у формани Самарқанд шаҳрида жойлашган чевархоналарнинг биридан сотиб олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада сохта ЙҲХБ инспектори қўлга олингани хабар қилинганди.







