Жамият

"Туманлардаги тиббиёт бирлашмалари фақатгина «ажал бекати» эканлиги намоён бўлмоқда"

Шоир ва ёзувчи Муҳаммад Исмоилнинг ўғли Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати бош мутахассиси Асқар Исмоилов укасининг автоҳалокатга учрагани ва унга зарур ёрдам кўрсатилмаётганини айтди.

"Туманлардаги тиббиёт бирлашмалари фақатгина «ажал бекати» эканлиги намоён бўлмоқда"

 

Таниқли шоир ва ёзувчи Муҳаммад Исмоилнинг ўғлини 8 июнь куни Оҳангаронда, пиёдалар ўтиш йўлагида машина уриб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди.

 

Аввалроқ у автоҳалокат сабабини айтиб, ўғлини 5 кундан бери Оҳангарон шифохонасидан Тошкент шаҳридаги Республика шошилинч тез тиббий ёрдам марказига олиб келолмаётганини маълум қилганди.

 

Ёзувчининг яна бир ўғли  Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати бош мутахассиси Асқар Исмоилов укасига зарур бўлган ёрдам ҳалигача кўрсатилмаётганини таъкидлади.

 

“Шунча йил Тошкент вилоятида ишлаб тиббиёт соҳасида бўлаётган ўзгариш ва ислоҳотлар ҳақида бўш аравани қуруқ олиб қочганлигимиз-у, баланд парвоз гаплардан уёғига ўтмаганимиз ўзимга келганда душманлик қилишини ҳечам ўйлаб кўрмаган эканман.

Укамнинг ажал оғзида ётганига ҳам бугун 7-кун бўлди. Оҳангарон Тиббиёт бирлашмасига олиб келганимизда ҳуши ўзидалиги ва ҳамма билан гаплашгани кўз олдимда. Наҳот соғлиқни сақлаш соҳаси бу даражада жарлик томон қулаган бўлса... Бу даражада кетса, яна қанча инсонлар азият чекиши мумкин.”, – дейди у.

 

Асқар Исмоилов укаси жароҳат олгандан (оёқ қисми сингандан) сўнг узоғи 6 соат ичида жарроҳлик амалиёти ўтказиш кераклигини билгач, шу заҳоти Тошкентга мурожаат қилади ва малакали мутахассисларни чақириш кераклигини айтади. Улар эса ҳаммаси жойидалигини айтиб, бу унчалик жиддий шикаст эмаслиги ва  шу ернинг ўзида хамма чоралар кўрилаётганига акани ишонтиришади.

 

“Минг афсуски, туман шифокорларининг имконияти шу экан – ваъдалар экан”, – дейди у. “Вақт бой берилди, фақат оғриқ қолдирувчи дори бериб таваккал қилишган.  Дунё мўжизаларга бой. Мўъжиза ҳам келавермагач, малакали пойтахтдан шифокорларни чақириш лозимлигини айтишди. Шифокорлар келиб текширгандан сўнг, энди ҳаммасини бошидан бошлаш кераклиги айтилди.”

 

Асқар Исмоилов 7 кундан буён бир маротаба қимирламай, синган суяклар ва нотўғри муолажалар билан игна устида ётган укасининг ҳолатини айтиб,   бундай вазиятда шифокорлар амалиётсиз ва ўзига ишонмаган ҳолда беморга таваккалига қараш адолатдан эмаслигини афсус билан баён қилган.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"