Жамият

Тошкентда ерусти метросида туташув содир бўлди (видео)

Воқеа кеча Сергели туманида соат 20:05 да ерусти ҳалқа йўли йўналишининг 6-ва 7-бекатлари оралиғида бўлган.

Тошкентда ерусти метросида туташув содир бўлди (видео)

 

Тошкент шаҳри Сергели туманидаги ерусти метросида 16 июн куни поездда қисқа туташув содир бўлди. “Тошкент метрополитени” давлат-унитар корхонаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

 

Қайд этилишича, соат 20:05 да ерусти ҳалқа йўли йўналишининг 6-ва 7-бекатлари оралиғида жойлашган йўл четидаги тўсин тунукасининг бир қисми атрофдаги кучли шамол сабабли ўз ўрнидан кўчган. Бунинг оқибатида ҳаракатланиб келаётган ҳаракат таркибининг ток қабул қилиш мосламасига теккан ва қисқа туташув содир бўлган.

 

Шундан сўнг машинист ҳаракат таркибини тўхтатиб, ҳаракатланишга хавф соладиган ҳолатлар йўқлигини текшириб, ўз ҳаракатини давом эттирган. Масъул ходимлар ҳолат юзасидан жойига бориб ўрганиш ишларини олиб борган.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Тошкентда ерусти метросида туташув содир бўлди (видео) | Zamon.uz