Жамият

“Эшик очиқ экан...машинани олиб қочдим”

Чирчиқда автомобиль олиб қочган шахс ушланди.

“Эшик очиқ экан...машинани олиб қочдим”

 

Чирчиқ шаҳар "Амир Темур" кўчасидаги светофорнинг тақиқловчи қизил чизиғида ҳаракатланаётган "Вазз 21 02" русумли автомобилнинг номаълум шахс томонидан олиб қочилди. Бу Чирчиқ шаҳар ИИО ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда маълум бўлди.

 

Хабарда ушбу транспорт воситаси ҳайдовчиси ҳеч қандай ҳужжатларсиз автоуловни олиб қочган ҳолда бошқариб, мастлик ҳолатида бўлгани айтилмоқда.

 

Кузатув камерасига тушиб қолган лавҳалар ҳайдовчи транспорт воситасини спиртли ичимликдан маст бўлган ҳолда олиб қочганини кўрсатмоқда.

 

 

"Мен машинага қарадим. Эшик очиқ эди. Машинага ўтирдим. Калит жойида турган экан, ўт ўлдириб уни олиб қочдим. Кейин мени Гайи тўхтатиб, қўлга олиб шаҳар бўлимига олиб келди ", – деган у.

  

 

“Ўзимни айбим билан бўлди, калит машинамни ўзида турган эди.  Номаълум шахс ўғирлаб кетгани сабабли ички ишларга телефон қилдим. Улар зудлик билан чора кўришиб машинамни тўхтатиб беришди.  Ички ишлар ходимларига ўз миннатдорлигимни билдираман”, – дейди жиноят содир этилишига шароит яратиб берган автомобиль эгаси.

 

Машина вақтинчалик жарима майдонига қўйилган, ҳайдовчи эса Чирчиқ шаҳар навбатчилик қисмига билдирги асосида олиб борилган. 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

“Эшик очиқ экан...машинани олиб қочдим” | Zamon.uz