Ўзбекистон

Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолати қўпаймоқда

18 июнь куни 100 дан ортиқ кишида инфекция аниқланди. Бу сўнгги ҳафтадаги кескин кўтарилиш.

Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолати қўпаймоқда

 

Кеча Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 100 нафардан ошди.  Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.


Қайд этилишича, 2022 йил 18 июнь ҳолатига кўра, мамлакатда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 239633 (+108) нафарни ташкил этмоқда.


Янги касалланиш ҳолатлари Андижон (3 нафар), Бухоро (4 нафар), Жиззах (3 нафар), Самарқанд (1 нафар), Фарғона (1 нафар), Хоразм (1 нафар) Тошкент  (10 нафар) вилоятларида ва пойтахтда (85 нафар) қайд этилган. Инфекция коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.


Шунингдек, кеча кун давомида жами 56 нафар бемор касалликдан тузалган. Ҳозирда соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.


Эслатиб ўтамиз, бир ҳафта олдин (12 июнь куни) Ўзбекистонда  9 кишида короновирус аниқланганди. 14 июндан (+39) мамлакатда касалликка чалиниш ҳолати кўпайишни бошлаган. Хусусан, 15 июнь куни 57 та, 17 июнь куни 90 та инфекция юқтириш ҳолати қайд этилган.

 

custom img

Тошкент халқаро молия маркази: Ўзбекистоннинг глобал иқтисодиётга интеграциясида янги босқич

Саида Мирзиёева "Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида"ги Конституциявий қонуннинг имзоланганини жорий йилнинг энг муҳим иқтисодий янгиликларидан бири деб баҳолади.

custom img

Навоийда 3 киши Зарафшон дарёсига чўкиб кетди

Ҳодиса 8 июль куни содир бўлган. Фуқароларнинг жасади 10 июль куни топилди.

custom img

Маданият вазирлиги ва Кинематография агентлиги раҳбариятида ўзгаришлар бўлди

Маданият вазирининг тўрт нафар ўринбосари лавозимидан озод этилиб, янгилари тайинланди. Ҳасан Салиҳов Президентнинг маданият бўйича вакили бўлди.

custom img

Тошкентда халқаро университетлар шаҳарчаси ташкил этилади

Шаҳарчада нуфузли хорижий олий таълим муассасалари филиалларини очиш, замонавий кампуслар ва талабалар турар жойларини барпо этиш режалаштирилган.

custom img

Собиқ мактаб директори Гулираъно Қосимова суд қарори билан лавозимига тикланди

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро суди иш берувчининг ходимни ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруғини ғайриқонуний деб топди.

custom img

Ўзбекистонда 2030 йилгача камида 5 та олийгоҳ дунёнинг энг яхши 500 та университети қаторига киритилади

100 та олийгоҳ таълим дастурини халқаро аккредитациядан ўтказиш ҳамда камида 150 та техникумда халқаро таълим дастурларини жорий этиш режалаштирилган.

custom img

Саида Мирзиёева Дилнозахон Каттахановани янги лавозими билан табриклади

Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, зўравонликнинг олдини олиш ва оғир ҳаётий вазиятдаги аёлларни қўллаб-қувватлаш устувор вазифалар бўлиши кераклиги таъкидланди.

custom img

Туризмни фильмлар орқали тарғиб қилиш: “Film in Uzbekistan” платформаси яратилади

Энди Ўзбекистонда фильм суратга олган хорижий кинокомпанияларга харажатларнинг 25 фоизигача қоплаб берилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолати қўпаймоқда