Жамият

Айрим суғурта ташкилотларига жарима санкцияси қўлланилди

18 та суғурта ташкилоти ҳисоботларни белгиланган муддатда ва барча меъёрий талаблар доирасида тақдим этган.

Айрим суғурта ташкилотларига жарима санкцияси қўлланилди

 

Жорий йилнинг I чорак якуни бўйича суғурта ташкилотлари томонидан тақдим этилган ҳисоботларни ўрганиш натижасига кўра, 18 та суғурта ташкилоти ҳисоботларни белгиланган муддатда ва барча меъёрий талаблар доирасида тақдим этган. Бошқа суғурта ташкилотлари томонидан эса меъёрий талабларга амал қилинишда турли даражадаги камчиликларга йўл қўйилган.


13 та суғурта ташкилотига нисбатан ажратилган активлар таркибида ликвид активларнинг етарли даражада шакллантирилмаганлиги, барқарорлаштириш захираларини белгиланган талаблар доирасида ҳисоб-китоб қилинмаганлиги, боғлиқ шахсларнинг устав капиталларида иштирок этиш меъёрлари бузилганлиги, ҳисоботларни белгиланган муддатларда тақдим этилмаганлиги ва бошқа шунга ўхшаш қонун бузилиш ҳолатлари бўйича жами 238 млн сўм миқдорида жарима санкцияси қўлланилди. Бу молиявий ҳисоботларни мониторинг қилиш натижаларига кўра белгиланди.

 

Ҳисобот даври якуни бўйича 1 та суғурта ташкилотининг тўлов қобилиятини белгиланган талаб даражасига етказиш мақсадида суғурталовчига 15 млрд сўм миқдорида қўшимча капитал киритиш мажбурияти юкланди.

 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.