Жаҳон

Ўзбекистон ШҲТ давлатларини “яшил энергетика” масаласида бирга ҳаракат қилишга чақирди

Бугун Тошкентда ШҲТга аъзо давлатларнинг энергетика вазирлари кенгаши бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон ШҲТ давлатларини “яшил энергетика” масаласида бирга ҳаракат қилишга чақирди

 

Ўзбекистон ШҲТ давлатларини биргаликда тоза ва қайта тикланувчи энергия манбаларига ўтишга чақирди. Бу ҳақда энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Азим Ахмадхўжаев маълум қилди.

 

“Бир томондан доимий равишда генерацияни ошириб бориш, иккинчи томондан иқлим ўзгариши билан боғлиқ реал муаммолар инсоният олдига тоза ва барқарор энергияга ўтиш йўлларини топиш вазифасини қўймоқда”, – деган у.

 

Вазир ўринбосарининг фикрича, ушбу йўналишда тажриба алмашиш ва қўшма лойиҳалар муаммога ечим топиш ҳамда уларни амалиётга жорий қилиш жараёнини тезлаштиради.

 

Ахмадхўжаевнинг қўшимча қилишича, ушбу масаланинг ШҲТга аъзо давлатлар вазирлар кенгашида муҳокама қилиниши ташкилот давлатлари бу глобал масала устида ишлаётганидан далолат беради. У мазкур йўналишдаги ишларни тезлаштиришга чақирган.

 

Аввалроқ Тошкентда ШҲТ Анъанавий тиббиёт анжумани бўлиб ўтгани тўғрисида хабар берилганди.

 

custom img

Путин ва Эрдоған Форс кўрфази ва Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди

Раҳбарлар минтақадаги ҳарбий ва сиёсий қарама-қаршилик, Қора денгиз хавфсизлиги ва газ транспорти инфратузилмасини мувофиқлаштириш заруратини таъкидладилар.

custom img

Яқин Шарқда глобал уруш хавфи ошмоқда — БМТ бош котиби

Антонио Гутерриш барча томонларни урушга чек қўйишга ва мулоқотни танлашга чақирди.

custom img

Форс кўрфазидаги кемаларга ҳужум қилиниши оқибатида 10 нафар денгизчи ҳалок бўлган — IMO

Ҳўрмуз боғозида ҳаракат чеклангани туфайли 20 мингдан ортиқ денгизчи кемаларда қолиб кетган.

custom img

АҚШнинг яна бир F-35 самолёти уриб туширилгани маълум қилинди

Учувчи кучли портлаш туфайли самолётни ташлаб чиқа олмаган.

custom img

Россияда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди

Ҳодиса оқибатида 22 киши жароҳатланган, йўловчилар деразалар орқали эвакуация қилинган.

custom img

АҚШ–Исроил ва Эрон уруши давом этмоқда: қурбонлар сони ортмоқда

Яқин Шарқда давом этаётган можаро оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони маълум қилинди.

custom img

Республикачи сенаторлар Трампнинг NATO'дан чиқиш режасига қатъий қаршилик билдирди

Сенаторлар АҚШнинг NATO'дан чиқиши Россия ва Хитой манфаатларига хизмат қилишини айтмоқда.

custom img

Эронда АҚШ ва Исроил зарбалари натижасида дунёдаги энг мураккаб муҳандислик иншоотларидан бири вайрон бўлди

Ушбу иншоот мамлакатдаги йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бўлиб, муҳандислик нуқтаи назаридан мураккаб конструкция сифатида баҳоланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"