Жаҳон

Янги Конституция рад этилса, Пашинян бош вазирликдан кетади

Арманистон бош вазири референдум натижасига қараб истеъфога чиқиши ёки тинчлик жараёнини якунлаш устида ишлашда давом этишини маълум қилди.

Янги Конституция рад этилса, Пашинян бош вазирликдан кетади



Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакатнинг янги Конституцияси референдумда рад этилса, истеъфога чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда у фуқароларга йўллаган видеомурожаатида айтиб ўтган.


Пашинян парламент мухолифатини референдум ўтказилишини қўллаб-қувватлашга чақирган. Унинг таъкидлашича, ҳукмрон «Фуқаролик шартномаси» фракциясида референдум ўтказиш учун зарур бўлган овозлар етишмайди.


Бош вазирнинг айтишича, агар фуқаролар янги Конституцияга қарши овоз берса, у лавозимини тарк этади. Ҳужжат маъқулланган тақдирда эса Пашинян навбатдаги — муддатидан олдин ёки режадаги — парламент сайловларида бош вазирликка номзодини қўймоқчи эмас. У шу вақтгача Озарбайжон билан тинчликни институционал жиҳатдан мустаҳкамлаш ва якунлашга эътибор қаратишини билдирган.


23 ноябрь куни Арманистонда янги Конституция лойиҳаси эълон қилинди. Унинг муқаддимасида мамлакат Мустақиллик декларациясига ҳавола киритилмаган. Мазкур декларацияда Тоғли Қорабоғ билан боғлиқ қоидалар мавжуд.


Аввалроқ Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Арманистон билан тинчлик шартномасини имзолаш учун мамлакат Конституциясидаги ҳудудий даъволарга оид қоидаларни ўзгартириш зарурлигини айтган эди.

Тожикистон Халқаро жиноят судидан чиқмоқда: БМТга билдиришнома юборилди

Тожикистон Халқаро жиноят судидан чиқмоқда: БМТга билдиришнома юборилди

Мамлакат 2027 йил ноябридан статут иштирокчиси бўлмайди.

Трамп Эрон ҳужумлари кучайганини айтди: барча ракета ва дронлар уриб туширилган

Трамп Эрон ҳужумлари кучайганини айтди: барча ракета ва дронлар уриб туширилган

АҚШ президенти ҳужумлар кучайганини АҚШдаги оралиқ сайловларда демократлар ғалаба қозонгани билан боғлади.

Қирғизистондаги қурилиш объектида ёнғин: икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Қирғизистондаги қурилиш объектида ёнғин: икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Яна бир нафар фуқаро эса реанимацияга ётқизилган.

1983 йилги рекорд такрорланиши мумкин: сув тошқини хавфи эълон қилинди

1983 йилги рекорд такрорланиши мумкин: сув тошқини хавфи эълон қилинди

Сан-Франсискода сув сатҳи 262 сантиметргача кўтарилиши прогноз қилинмоқда.

Қандолат фабрикасида ёнғин чиқди: 24 киши ҳалок бўлди

Қандолат фабрикасида ёнғин чиқди: 24 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса вақтида корхонада қарийб 300 нафар ишчи бўлган.

1991 йилдан бери Тунисда қолиб кетган: Саддам Ҳусайннинг самолёти сотувга чиқарилди

1991 йилдан бери Тунисда қолиб кетган: Саддам Ҳусайннинг самолёти сотувга чиқарилди

Ҳукумат Boeing 747 самолётини ҳам ўз ичига олган иккита лайнерни ҳар бирини 900 минг доллардан сотувга қўйди.

АҚШ аэропортларида оммавий кечикишлар: минглаб рейслар бекор қилинди

АҚШ аэропортларида оммавий кечикишлар: минглаб рейслар бекор қилинди

Самолётларнинг оғирлиги ва мувозанатини ҳисобловчи тизимдаги носозлик 7,8 мингдан ортиқ рейсга таъсир кўрсатди.

Жанубий Кореяда имтиҳон можароси: таълим вазири истеъфога чиқди

Жанубий Кореяда имтиҳон можароси: таълим вазири истеъфога чиқди

Таълим вазири вазиятга олдиндан тайёргарлик кўрилмагани учун масъулиятни ўз зиммасига олди.