Жамият

Андижонда нега ногиронлиги бор шахс автобусга чиқарилмади?

Транспорт вазирлиги ҳолатга муносабат билдирди.

Андижонда нега ногиронлиги бор шахс автобусга чиқарилмади?

 

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳридаги автобус йўналишларида имконияти чекланган фуқароларнинг жамоат транспорти хизматидан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш акс этган ижтимоий видеоролик тарқалди.   

 

Унга кўра, йўналишларда фаолият кўрсатаётган автобус ҳайдовчилари турли баҳоналар билан ногиронлиги бўлган шахснинг жамоат транспорти хизматидан фойдаланишини рад этишган.

 

Ҳолат юзасидан Транспорт вазирлиги матбуот хизмати муносабат билдирди. Вазирлик ушбу ҳолатни янги ишлаётган ҳайдовчиларда кўникма мавжуд эмаслиги билан изоҳлади.

 

Юқоридаги ҳолат Андижон вилояти Транспорт бошқармаси томонидан назоратга олингани ва махсус ишчи гуруҳи тузилиб йўналишларда ўрганиш ишлари ўтказилгани айтилмоқда.  Ўрганиш давомида “Алпомиш Мероси” МЧЖ томонидан йўналишларда фаолият юритаётган барча янги автобусларда пандус (аппарель) ускунаси техник соз ҳолатда эканлиги маълум бўлган.

 

Шунга қарамай, корхонага ишга янги келган ҳайдовчиларнинг аксариятида ушбу ускунадан тўғри фойдаланиш кўникмалари мавжуд эмаслиги аниқланди.

 

Юқоридаги ҳолатларни инобатга олган ҳолда жорий йилнинг 22 апрель куни вилоят транспорт бошқармасида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхона раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилганди.

 

Йиғилишда барча тоифадаги йўловчиларга сифатли транспорт хизматлари кўрсатишни ташкил этиш, пандус (аппарель) билан жиҳозланган автобус ҳайдовчиларига зарурат туғилганда ушбу ускунадан тўғри фойдаланган ҳолда йўловчиларга хавфсиз хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Андижонда нега ногиронлиги бор шахс автобусга чиқарилмади? | Zamon.uz