Жамият

Наманганда археология ёдгорлигига миллиардлаб зарар етказилгани аниқланди

Ҳозирда тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Наманганда археология ёдгорлигига миллиардлаб зарар етказилгани аниқланди

 

Наманган вилоят прокуратураси ва ДХХ томонидан Уйчи туманида маданий мерос объектига жиддий зарар етказилганлик ҳолати маълум бўлди.

 

Унга кўра, туманнинг "Пастгузар" маҳалласи ҳудудида жойлашган "Уйчи манзилгоҳи" (Дўнгтепа) археология ёдгорлиги маданий мерос объекти сифатида давлат муҳофазасига олинган бўлса-да, Уйчи туман ҳокимлиги мансабдор шахслари томонидан тегишли идораларнинг рухсати олинмасдан, туман ҳокимининг 2019 йилдаги қарорига асосан қонунчиликка зид равишда археология ёдгорлиги ҳудудидан 10 сотих ер майдони МЧЖлардан бирига савдо, маиший ва автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчаси қуриш учун ажратиб берилган.

 

МЧЖ томонидан ёдгорлик ҳудудининг 21 сотих қисмида оғир техника ёрдамида суриш ва қазиш ишлари олиб борилиши оқибатида археология объектига 3,9 млрд сўм миқдоридаги зарар етказилган.

 

Ушбу ҳолат юзасидан Наманган вилоят прокуратураси томонидан Уйчи туман ҳокимлиги мансабдор шахслари ҳамда МЧЖ раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"