Андижонда фуқаролар фаст-фуддан заҳарланди
Ҳозирда 10 нафар беморлар ва кузатувдаги 17 кишининг барчаси ўзини яхши ҳис этаётгани айтилмоқда.

Қўрғонтепа туман ҳокимлиги воқеага муносабат билдирди.
Маъулум қилинишича, туманидаги юқумли касалликлар шифохонасига келтирилган беморларнинг сони асли 10 нафарни ташкил этади. Бундан ташқари, улар билан бирга таомланган 17 нафар яқинлари ва оила аъзолари ҳам шифохона ходимлари томонидан кузатув учун олиб келиниб, назорат қилинмоқда.
Ҳозирда 10 нафар беморлар ва кузатувдаги 17 кишининг барчаси ўзини яхши ҳис этмоқда.
Уларга туман Тиббиёт бирлашмасининг малакали шифокорлари ва ҳамширалари узлуксиз хизмат кўрсатиб турибди.
Бу ҳолатнинг келиб чиқиши бўйича, суҳбатлашилган барча беморлар “Фреш-фуд” номли фаст-фуд таомлари маркази маҳсулотларини истеъмол қилганини маълум қилишди. Уларнинг барчаси кечаги кун давомида ушбу дўконлардан маҳсулот харид қилишган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича туман раҳбарияти алоҳида фаолият бошлаган. Туман прокуратураси эса, тегишли тартибда суриштирув ишларини олиб бормоқда.







