Фарғонада солиқчилар автоҳалокатга учради
Улар орасида қурбонлар бор.

Жорий йилнинг 5 июль куни соат 12:30 лар атрофида Фарғона вилояти Учкўприк тумани Сариқўрғон МФЙ ҳудудида йўлнинг қарама-қарши томонида ҳаракатланиб келаётган «Тисо» ва «Жигули» русумли автомашиналар тўқнашиб кетиши натижасида ЙТҲ содир бўлди.
Аниқланишича, Фурқат туман давлат солиқ инспекциясининг 3 нафар ходими «Тисо» русумли машинада бўлган. Оқибатда ходимлардан бири И.Расулов воқеа жойида вафот этган. Турли даражада тан жароҳатлари олган Н.Ўролхонов Қўқон шаҳар Марказий шифохонаси, Х.Эшонқулов эса Учкўприк тумани Марказий шифохонаси жонлантириш бўлимларига олиб кетилган ва айни вақтда даволаниш жараёни давом этмоқда.
Маълумот ўрнида, шифохонада даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олиниб, зарур ёрдамлар кўрсатилмоқда.







