Эрон сентябрда ШҲТга қабул қилинади
Владимир Норов бу бўйича маълумот берди.

Бу йил Эронга ШҲТда кузатувчи мақоми берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар в.б. Владимир Норов маълум қилди.
“Бу йил Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги доирасида Эрон кузатувчи давлат мақомида ташкилотга қабул қилинади. Самарқандда шунингдек, Эроннинг ШҲТдаги мажбуриятлари юзасидан меморандум имзоланади”, – деган у Москвадаги ташрифи давомида ташкил этилган давра суҳбатида.
Норов Москвада ташриф билан бўлиб турибди.
Аввалроқ Ўзбекистон ШҲТ давлатларини “яшил энергетика” масаласида бирга ҳаракат қилишга чақирганди.







