Жамият

Андижонда аёл эрини ўлдириш учун 30 минг долларга одам ёллади

Аёл турмуш ўртоғининг даъво аризасига асосан у оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

Андижонда аёл эрини ўлдириш учун 30 минг долларга одам ёллади

 

Уларнинг тўрт нафар фарзанди бўлган. 

 

Daryo.uz нашрининг маълум қилишича, икки йил аввал Фарида Турсунова (исм-фамилиялар ўзгартирилган) рашк оқибатида келиб чиққан можаро ортидан турмуш ўртоғини ўлдиришга қасд қилган. Бунинг учун 30 минг долларга қотил ёллаб, келишилган маблағнинг маълум қисми ҳамда тилла тақинчоқларни дастлабки тўлов сифатида «суиқасд ижрочиси»га бераётган чоғда тезкор ходимлар томонидан қўлга олинган. Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти судининг 2020 йил 17 сентябрдаги ҳукми билан ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра қотилликни ниҳоясига етказа олмаган аёл Жиноят кодексининг 25-моддаси (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) ва 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан айбли деб топилиб, унга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

 

Шундан сўнг маҳкуманинг турмуш ўртоғи Алишер Мансуров фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судига аёли айни пайтда қамоқда экани, ушбу ҳолат фарзандларининг руҳияти ва келажагига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини билдириб, Фарида Турсуновани оналик ҳуқуқидан маҳрум қилишни сўраб, даъво ариза киритган. Суднинг ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгар тўрт нафар қиз фарзандларига нисбатан оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган.

 

Вилоят суди судьяси Гулнорахон Асранованинг қайд этишича, кейинчалик жавобгарнинг вакили фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судининг мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, апелляция шикояти келтирган.

 

«Оила кодексининг 79-моддасига кўра, ота-она ўз болаларининг ҳаёти ва соғлиғига ёки эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш белгиланган. Даъвогарнинг апелляция инстанцияси суди мажлисида сўралган вояга етмаган фарзандлари ўз тушунтиришларида отаси билан яхши яшаб келаётганликларини, онаси билан кўришишни истамасликларини, онаси билан бирга яшаган даврида уларни кўп марта урганлигини, отасини ўлдирмоқчи бўлганлигини, ҳатто онасининг бошқа қариндошлари билан ҳам кўришишни истамасликларини баён қилган. Шу сабабли вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ажримига асосан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирилиб, апелляция шикоятини қаноатлантирилмади», — дейди Гулнорахон Асранова.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Андижонда аёл эрини ўлдириш учун 30 минг долларга одам ёллади | Zamon.uz