Жамият

Тошкентда аёлни бир миллион сўмга пулламоқчи бўлишди

"Харидор танишим бу аёл учун менга 1 000 000 сўм беришини айтди. У билан Яшнобод туманида учрашиб олишга келишдик".

Тошкентда аёлни бир миллион сўмга пулламоқчи бўлишди

 

Оналик мақомига эришган, кези келганда турмушнинг паст-баландини кўрган айрим нозик хилқат вакиллари одам савдоси жиноятини содир қилаётгани ачинарли ҳол.

 

30 ёшли аёл ҳам Яшнобод туманида ўтказилган тезкор-тадбир давомида қўлга олинди. Боиси, у ўзини бошқа исм билан таништириб, ғаразли ва паст ниятларда бир аёлдан шаҳвоний ниятларда фойдаланишни мақсад қилган. Бироқ...

 

Судда судланувчи тариқасида сўроқ қилинган аёл эълон қилинган айбга тўлиқ иқрорлик билдирди. Гап шундаки, судланувчи жабрланувчи аёлни харидор танишига 1 000 000 сўм эвазига сотишга келишади. Судланувчининг сўзларига кўра, харидор аёлни 2021 йилдан буён танир экан. 

 

– 2022 йил бошида Яшнобод туманида жойлашган бозор кўпригининг остида бегона аёл турганини кўрдим. Ташқи кўринишидан бир аҳволда эди. Олдига бориб, у билан танишдим. Вилоятда истиқомат қилиши, шароити оғир экани, ишлаб пул топмоқчи эканини билдим. Сўнг уни уйимга олиб кетдим. Ундан нима иш билан шуғулланишини сўраганимда, фоҳишалик билан шуғулланишини айтди. Дарҳол танишимга қўнғироқ қилиб, фоҳишалик билан шуғулланадиган аёл борлигини маълум қилдим. Танишим унинг қандай ҳужжати борлигини сўради. Шунда аёлнинг ёнида ФҲДЁ томонидан берилган маълумотнома борлигини билдик. Харидор танишим бу аёл учун менга 1 000 000 сўм беришини айтди. У билан Яшнобод туманида учрашиб олишга келишдик. Бу орада шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғимга қўнғироқ қилиб, дўстининг автомашинасида танишимнинг олдига олиб боришини сўрадим. Сўнг аёлдан тилхат ёзиб беришини сўрасам, “яхши ёзолмайман”, деди. Шу боис унинг номидан “ўз хоҳишим билан ишлаш учун келдим”, деган мазмунда тилхат ёзиб бердим ва у имзо қўйиб берди. Тилхатни ўзимда олиб қолдим. Бироз вақт ўтиб, танишим билан белгиланган манзилда учрашдик. Танишим менга айтилган миқдордаги пулни берди, - дейди судланувчи.

 

Судланувчи жабрланувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини танишига бериб, келишган миқдордаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Судланувчи фуқаролик кийимидаги ИИО ходимларига “танишимдан олган пулим унинг қарзи эди. Анча вақт олдин танишим мендан 1 млн. сўм қарз олганди. Бирор бир аёлни сотиш мақсадим бўлмаган”, дея аввалига ёлғон гапирган. Айбига иқрор бўлгач эса, қилган ишидан пушаймонлиги, жиноят содир этиш йўлига қайтиб кирмаслигини билдирган. 

 

Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга шу модда билан Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаган ҳолда 1 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 

Манфаатдор тарафларга етказилган бошқа моддий ва маънавий зарарни ундириш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилди.

          

Анвар Икромов, жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди судьяси 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Тошкентда аёлни бир миллион сўмга пулламоқчи бўлишди | Zamon.uz