Ёқиб юборилган юк машинаси ғиждувонликларга тегишли бўлиб чиқди
Қорақалпоғистон воқеаларини Комиссия ўрганмоқда.

Шу кунларда Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йил июль ойида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича Комиссия аъзолари гуруҳларга бўлинган ҳолда ўрганишлар олиб бормоқда.
Хусусан, комиссия аъзолари бўлиб ўтган воқеалардан жабр кўрган фуқаролар — Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи Умид Муҳамедов ва Искандар Икромовлар билан учрашиб, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқишди.
Маълум бўлишича, уларга тегишли бўлган автомашина бўлиб ўтган воқеалар оқибатида ёниб кетган. Автомашинанинг ҳолати воқеа содир бўлган жойга борган ҳолда ўрганилди.







