Ўзбекистон

Қамчиқ довонида юк машинаси Дамасга урилиши оқибатида ёнғин келиб чиқди

Ҳодиса оқибатида вафот этганлар бор.

Қамчиқ довонида юк машинаси Дамасга урилиши оқибатида ёнғин келиб чиқди

Бугун, 21 июль куни Камчиқ довонида 2 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, ёнғин келиб чиқди. Ҳолат юзасидан Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати дастлабки маълумотларни эълон қилди. 

Маълум қилинишича, ҳодиса соат 00:05 атрофида А-373 Тошкент–Ўш автомобиль йўлининг 222-километрида юз берган. Водий–Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб бораётган “MAN” русумли (давлат рақами 40 Q 486 XA) ёнилғи ташувчи юк машинаси қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, “Damas” (давлат рақами 40 Q 943 WA) русумли транспорт воситасига бориб урилган. Тўқнашув оқибатида ёнғин келиб чиққан ва транспорт воситалари ёниб зарарланган. Шунингдек, воқеа жойида бўлган “Nexia” автомашинасига ҳам техник шикаст етган. 

Ҳодиса оқибатида вафот этганлар бор. Ҳозирда ёнғин асоратларини бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Қамчиқ довонида пахта толасини ортиб кетаётган юк машинасида ёнғин чиққанди. 

Жавоҳирбек ТУРСУНОВ

Никоҳ статистикаси: ярим йилда 694 нафар аёл 50 ёшдан кейин турмуш қурди

Никоҳ статистикаси: ярим йилда 694 нафар аёл 50 ёшдан кейин турмуш қурди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–июнь ойларида 92,3 мингта никоҳ қайд этилди.

Тошкентда иссиқ сув 5 кунга ўчирилади: манзиллар маълум қилинди

Тошкентда иссиқ сув 5 кунга ўчирилади: манзиллар маълум қилинди

Бунга қозонхоналарда режали профилактика ишлари олиб борилиши сабаб бўлади.

Дарсдан чиқариб, хонага олиб кирган: ўқувчига шилқимлик қилган техникум ходими ишдан олинди

Дарсдан чиқариб, хонага олиб кирган: ўқувчига шилқимлик қилган техникум ходими ишдан олинди

Шунингдек, яна икки ходим ишдан бўшатилиб, уч нафарига ҳайфсан берилган.

1,2 кг дан ортиқ наркотик моддалар: Тошкентда интернет наркодўкони «закладчик»и ушланди

1,2 кг дан ортиқ наркотик моддалар: Тошкентда интернет наркодўкони «закладчик»и ушланди

Йигит муқаддам ўғирлик билан боғлиқ жиноят учун судланган.

Президент Шавкат Мирзиёев Буюк Британиянинг савдо бўйича давлат вазирини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Буюк Британиянинг савдо бўйича давлат вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Буюк Британия билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Тошкентда ҳаво сифати бўйича огоҳлантириш берилди: ўзгариш қачон кузатилади?

Тошкентда ҳаво сифати бўйича огоҳлантириш берилди: ўзгариш қачон кузатилади?

Пойтахтда тунда ҳаво сифати вақтинча ёмонлашиши мумкин. Кундузи эса вазият яхшиланиши кутилмоқда.

Иссиқлик электр станцияларида 9 ойда 7 млн куб метр табиий газ тежалди

Иссиқлик электр станцияларида 9 ойда 7 млн куб метр табиий газ тежалди

2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида қарийб 28 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди ва тежалди.

Вазирлар Маҳкамаси тузилмасидаги ўзгариш, Эркинжон Турдимов Бош вазир биринчи ўринбосари ҳамда таълим ва фан вазири бўлди, ушбу йўналишлар ижросини назорат қилиш ва ташкил қилиш Саида Мирзиёева зиммасига юклатилди

Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ташкил қилинди.