Андижонда икки фуқаро канализацияга тушиб кетди
Қутқарувчилар воқеа жойига етиб келганда уларнинг ҳушини йўқотган бўлган.

ФВБга кўра, Андижон шаҳрида 2 фуқаро таъмирлаш мақсадида чуқурлиги 10 метр бўлган ерости қувурига тушиб, қайтиб чиқа олмади.
Қутқарувчилар етиб борганда қудуқдаги фуқароларнинг соғлиғи ёмонлашиб, ҳушини йўқотганлиги маълум бўлди.
Жабрланувчилар қудуқдан чиқариб олиниб, уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди.







