Ўзбекистон

Президент Афғонистонга эътибор сусайганини қайд этди

Шавкат Мирзиёев халқаро конференция иштирокчиларига мурожаат йўллади.

Президент Афғонистонга эътибор сусайганини қайд этди

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт" халқаро конференцияси иштирокчиларига мурожаат йўллади.

 

Давлат раҳбари минг йиллар давомида ўзбек ва афғон халқлари ўзаро қўшничиликда яшаганини алоҳида қайд этди.

 

"Бизни умумий маданият, маънавий ва тарихий қадриятлар, умумий дин ва буюк аждодлар мероси бирлаштириб туради. Амударёнинг бошқа қирғоғида барқарорлик ўрнатилмай туриб Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ва барқарор ривожланишга эришиб бўлмайди", — деган Президент.

 

Шавкат Мирзиёев бутун дунёда Афғонистонга эътибор пасаяётганини таъкидлаган.

 

Шу билан бирга Ўзбекистон етакчиси дунё ҳамжамиятини Афғонистон муваққат ҳукуматининг мамлакатни тиклаш борасидаги саъй ҳаракатларини қўллаб қувватлашга чақирган.

custom img

Жиззах шаҳрининг бош режасига ўзгартириш киритилди

Ҳужжатга кўра, келгуси йилларда шаҳар ҳудуди қарийб икки баравар кенгайтирилади, транспорт, уй-жой ва муҳандислик инфратузилмаси тубдан модернизация қилинади.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги учта ҳужжатли фильм халқаро телеканалларда намойиш этилди

24 июль куни Россия 24, Россия Култура ва Euronews телеканалларида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг яратилиш тарихига бағишланган учта ҳужжатли фильм илк бор эфирга узатилди. Фильмларда марказнинг ташкил этилиши, халқаро аҳамияти ва унинг амалга оширилиш босқичлари ёритилган.

custom img

Саида Мирзиёева судьялар ва суд тизими ходимларини табриклади

Саида Мирзиёева 25 июль — Халқаро судьялар ва суд тизими ходимлари фаровонлиги куни муносабати билан табрик йўллаб, судьялар фаровонлиги адолатли va одил судловнинг муҳим шарти эканини таъкидлади.

custom img

Бойсундаги техноген аварияни бартараф этишга Хитой мутахассислари жалб қилинади

Томонлар қутқарув-бурғилаш ишларини тез фурсатда бошлаш ҳамда зарур техника ва мутахассисларни объектга етказишга келишиб олди.

custom img

Қашқадарёда эркак ўлган итни Damas'га боғлаб судради

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди

custom img

Тошкентда маст аёл йўлнинг қатнов қисмига ётиб олди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

custom img

Япония икки нафар Ўзбекистон фуқаросини депортация қилди

Бири техник стажёр визаси, иккинчиси эса қисқа муддатли виза билан Японияга кириб, рухсат этилган муддат тугаганидан кейин ҳам мамлакатни тарк этмаган.

custom img

Тошкентдан Екатеринбургга учган самолёт Остонага йўналтирилди

Бунга Екатеринбург аэропортида жорий этилган чекловлар сабаб бўлди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"