5 мингдан ортиқ мансабдорга 12 миллиард жарима
Меҳнат тартибини бузган масъулларга кўрилган чоралар очиқланди.

2022 йилнинг биринчи ярмида меҳнат тартибини бузган 5мингдан ортиқ мансабдорга 12 млрд. сўмдан ортиқ жарима қўлланилди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавжуда Мирзаева маълум қилди.
Ўтган 6 ойда 14 мингта корхонада назорат тадбири ўтказилган. Унда 41 минг 150 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган.
Қонун бузилишлар энг кўп халқ таълими тизимида қайд этилган бўлиб, уларнинг сони 11 минг 916тани ташкил этади. Шунингдек, тиббиёт ва мактабгача таълим ташкилотлари ҳам меҳнат қонунчилиги билан боғлиқ муаммолар кузатилган.
Шунингдек, ўтган ярим йилликда 623 нафар ходим ноқонуний ишдан бўшатилганлиги сабабли ишга тикланди, 1 минг 584 нафар фуқароларнинг 8 млрд. сўмга яқин иш ҳақи ундириб берилди.







